
Бугун Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида “Тошмуҳаммад Ниёз ўғли Қори Ниёзий – илм-маърифат дарғаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Бугун Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида “Тошмуҳаммад Ниёз ўғли Қори Ниёзий – илм-маърифат дарғаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда институт директори, педагогика фанлари доктори, академик Холбой Ибраимов институт тарихи, уни ташкил этишда академик Қори Ниёзийнинг ўрни ва илмий даргоҳнинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида тўхталди.
Тадбирда таъкидланганидек, 2024 йил 21 июнь куни Ўзбекистон Президентининг 232-сонли қарори билан Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти негизида Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилган.
Институтда бугунги кунда 8 та бўлим фаолият олиб бораяпти, 48 нафар ходим, 70 нафар DSc ва PhD таянч докторантлар ҳамда 200 нафар мустақил изланувчилар таҳсил олмоқда.
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Ф.Э.Боқиев бугунги кунда таълим ва тарбия соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, унинг самарали натижалари, эришилаётган ютуқлар, институт зиммасидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратди. Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, академик, Ўзбекистон Қаҳрамони Шавкат Аюпов Тошмуҳаммад Ниёз ўғли Қори Ниёзийнинг ҳаёт ва ижодий йўли, унинг илм-фанимизга қўшган улкан ҳиссаси, институт босиб ўтган шарафли йўл ҳақида атрофлича тўхталди.
Қори Ниёзийнинг набираси Қори Ниёзов Шавкат Шавкатович бобосининг ҳаёт ва ижод йўли ҳақидаги жонли хотиралари билан ўртоқлашди.
Тадбирда институт таянч докторанти, Қори Ниёзий номидаги стипендия соҳибаси Азиза Гулямова “Илмий тадқиқот ва таълим тараққиёти” мавзусида маъруза қилди.
Тадбир сўнгида институт жойлашган бино олдида Тошмуҳаммад Ниёз ўғли Қори Ниёзийнинг бюсти очилиши маросими бўлиб ўтди.
https://t.me/uzbekistan24_tvnews/246853
https://t.me/Uzpfiti_uz/1211
https://t.me/Uzpfiti_uz/1209