Давлатимиз раҳбари Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан тақдирланди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" орденини тантанали топшириш маросими (https://president.uz/uz/lists/view/8359) бўлиб ўтди.