Navoiyda 990 o‘rinli yangi maktab ishga tushdi

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Давлатимиз Раҳбари топшириғи асосида божхона органларининг ҳиссаси билан Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 990 ўринли янги умумтаълим мактаби қуриб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокимлиги, Навоий вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчилар ва ота-оналар иштирок этишди. 

Зарафшон шаҳридаги "Юлдуз" маҳалласида бунёд этилган янги мактаб замонавий талабларга тўлиқ жавоб беради, таълим муассасаси  энг сўнгги русумдаги мебель ва ўқув техник воситалари билан жиҳозланди, ўқувчилар учун ошхона, спорт зали, кутубхона барпо этилди.

Мазкур маҳалла яқинда янгидан шаклланган ҳисоблангани боис бу ердаги ўқувчилар олис мактабларга қатнаб ўқишарди. Шу сабабли маҳаллада янги мактабнинг ишга туширилишини бу ердаги ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари кўпдан бери интиқлик билан кутишаётган эди. 

Тадбирда масъуллар ва нуронийлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, муассаса тантанали равишда очилди ҳамда янги мактабда ўқув жараёнлари бошланди.
https://t.me/customschannel/44433