Наврўз - миллий қадриятлар тантанаси

Баҳор — яшариш, янгиланиш, тетиклик, руҳий уйғониш ва бирдамлик фасли. Бани башар уни ҳар гал ўзгача хурсандчилик, қувноқлик, шоду хуррамлик билан қарши олади. Баҳор айёми — Наврўзнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам сифатида эътироф этилиши замирида ҳам чуқур маъно бор.
Шарқона янги йил ҳисобланган Наврўзи олам асрлар давомида баҳор, эзгулик, меҳр-оқибат, меҳнат ва бунёдкорлик рамзи сифатида эл юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида беқиёс ўрин ва аҳамиятга эга. У нафақат миллий қадриятларимиз намойиш этиладиган, намоён бўладиган байрам, балки кўпмиллатли жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини, бирдамлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. Байрам “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда ташкил этилди. 
 Бу йилги Наврўзнинг яна бир ўзгачалиги шундан иборатки, у муқаддас Рамазон ойида нишонланди. Шу боис маҳаллалар, идора ва корхоналарда меҳр-оқибат, саховат ва мурувват тамойилларига амал қилиб, кекса авлод вакиллари, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларига иззат-ҳурмат кўрсатилди, улар ҳар томонлама эъзозланди.  Юртимизнинг барча гўшаларида Наврўзи олам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда Президентимизнинг 2024 йил 21 июндаги “Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида институт жамоаси Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда жойлардаги маҳаллалар, мактабларда “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия 
ҳафталикларини ўтказмоқда. Ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги билимини оширишга қаратилган “Намунали ота-оналар мактаби” лойиҳаси амалга ошириляпти. Шунингдек, ўқувчиларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет”ни шакллантиришда “мактаб — ота-она — маҳалла” ҳамкорлигини яратиш бўйича илмий асосланган ўқув ва оммабоп услубий тавсиялар ишлаб чиқилди. Ёшлар ўрта
сида миллий қадриятларни асраб-авайлаш, уларни келгуси авлодларга етказиш, Наврўз байрамининг тарихи, ҳар бир ҳудудда уни нишонлаш билан боғлиқ удум ва анъаналар кенг тарғиб қилиняпти.


Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси институти директори,

педагогика фанлари доктори, академик Холбой Ибрагимов