
Тожикистон Ҳукумати нашри — "Халқ овози" газетасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, маъданий ва маърифий алоқалар
Бугун Тожикистон Ҳукумати нашри — "Халқ овози" газетасининг биринчи саҳифасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, маъданий ва маърифий алоқалар тобора ривожланиб бораётгани, жумладан, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти билан Тожикистон Таълим академияси ўртасида ўзаро илмий ва амалий ҳамкорлик борасида Меомарандум имзолангани тўғрисида материал чоп этилди.