
Инсон ҳуқуқлари соҳасида қабул қилинган Миллий ҳаракатлар режаларида белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши муҳокамаси
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида қабул қилинган Миллий ҳаракатлар режаларида белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши муҳокамаси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ушбу тадбир БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларини самарали амалга ошириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга ошириш бўйича идоралараро ҳамкорликни муҳокама қилишга қаратилди.
Тадбирда, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жофри Ижумба, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бюросининг Ўзбекистондаги Миллий дастур координатори Илдар Файзуллин ўз табрик сўзлари билан семинарни очиб берди.
Хусусан, А.Саидов таъкидлаганидек, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари ҳамда бошқа механизмларининг тавсияларини амалга ошириш мақсадида Олий Мажлис палаталари томонидан тасдиқланган жами 6 та миллий ҳаракатлар режаси ижроси бўйича мониторинг амалга оширилмоқда. Шундан 4 таси бевосита БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларини амалга оширишга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режасидир, 2 таси эса махсус процедура тавсияларини амалга оширишга тегишли.
Шунингдек, Ушбу тадбирда Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти илмий котиби О.Абдуғаниев ҳам иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг болалар ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни, шу жумладан, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларини амалга ошириш ва Миллий ҳаракатлар режаларида назарда тутилган чора-тадбирларни янада самарали амалга ошириш йўллари юзасидан ўз фик-мулоҳазалари ҳамда таклиф ва ташаббуслари билан қатнашди.